Германия ва Польша расмийлари ўртасида Украинага қурол етказиб бериш бўйича келишмовчиликлар бошланди, бу Шимолий Атлантика иттифоқи давлатларининг Украина армиясини таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларига путур етказиши мумкин.
Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб давлатларини Киевга қурол етказиб бериш жараёнини тезлаштиришга чақирмоқда, бироқ Варшава ва Берлин ўртасидаги можаролар бунга тўсқинлик қилмоқда.