Германия Ички ишлар вазирлиги бошқа қарор қабул қилингунга қадар уйғурлар ва бошқа мусулмонлар Хитойга депортация қилинмаслигини билдирди, дея хабар бермоқда Süddeutsche Zeitung газетаси.
Маълум бўлишича, Хитой бир муддат аввал “депортация учун хавфли мамлакатлар рўйхати”га киритилган.
Апрель ойида 23 ёшли уйғур қўшимча мурожаат қилишига имкон берилмай Хитойга депортация қилинган эди. Кейинроқ уни Германияга қайтаришга қарор қилинди, бироқ уни Хитойдан топишнинг иложи бўлмади.
Хитойда мусулмон уйғурлар тизимли равишда босимга учраши, улар махсус “қайта тарбиялаш учун” лагерларга боришга мажбурланиши айтилади.
Manba: azon.uz