Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги норозиликларга сабаб бўлган Истанбул мэри Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олиниши Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш имкониятларини пасайтираётганини билдирди.
"Экрэм Имамоғлу ва бошқаларга қарши қўлланилган чоралар фонида Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши бўйича мажбуриятлари тобора қуруқ ваъдага айланиб бормоқда. Сиёсий рақибларга на қамоқхонада, на судда ўрин бор. Ўз келажагини Европа Иттифоқида кўрадиган мамлакат қонун устуворлигини таъминлаши шарт", дейилади Германия ТИВнинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида.
Маълумрт учун, Туркия 1995 йилдан бери Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод давлат ҳисобланади.