Бугун 19 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германия Ташқи ишлар вазири Шольц билан суратга тушишдан бош тортди

Германия Ташқи ишлар вазири Шольц билан суратга тушишдан бош тортди

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок канцлер Олаф Шольцнинг Украинага янги ёрдам пакетини ажратишни тўхтатиш ҳақидаги қарори сабабли у билан суратга тушишни рад этиб, ҳукумат мажлисини тарк этди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Материалга Шольц вазирни залдан чиқиб кетмаслиги учун тўхтатишга уринаётган лаҳза акс эттирилган сурат илова қилинган, бироқ у буни уддалай олмаган.

Бербок ва Германия мудофаа вазири Борис Писториус 2024 йил ноябрь ойида ҳукмрон "светофор" коалицияси парчалангандан сўнг Киевга 3 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам траншини тайёрлашга киришдилар. Аммо Шольц бу режани тўхтатиб қўйди.

Шундан кейин Бербок Германиядаги айрим сиёсатчилар учун "умумий сайловларда тезда бир нечта овоз қозониш" масаласи Европада тинчликни таъминлаш масъулиятидан муҳимроқ эканлигини таъкидлади.

Германия АҚШдан кейинги Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатувчи энг йирик ҳомий ҳисобланади.

Киритилди: 21:36 18.01.2025. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!