"Дуйсбург шаҳридаги бошланғич ва ўрта мактаблар 7 апрел куни ёпиқ бўлади. Бунга аввал келиб тушган “тозалаш” ҳақидаги таҳдидлар сабаб бўлган", дея хабар берди маҳаллий полиция агентликка.
Bild газетасининг ёзишича, камида 13 та мактабда дарслар бекор қилинган. Нашр маълумотларига кўра, 4 апрел куни минтақа расмийларига Дуйсбургдаги айрим мактабларда зўравонлик ҳаракати режалаштирилаётгани ҳақида таҳдидлар ёзилган аноним хат юборилган. Орадан икки кун ўтиб, бошқа мактабларга ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар тайёрланаётгани ҳақида яна бир таҳдидли хат келган.