Германия Россиянинг эҳтимолий тажовузи қаршисида кўпроқ заҳирадаги аскарларни тайёрлаш ва миллий мудофаани кучайтириш учун олти ойлик ихтиёрий ҳарбий хизматни жорий қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Reuters агентлиги режадан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларга кўра, кўнгиллилар хавфсизлик хизмати каби оддий вазифаларни бажаришга ўргатилади, бироқ ўқишни ҳоҳловчилар етарли бўлмаса, ҳукумат ҳарбий хизматга қайтиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Қайд этилишича, Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳарбий хизматчилар сонини 180 мингдан 260 мингга оширмоқчи. Манбаларга кўра, ҳукумат ихтиёрий олти ойлик машғулотлар бу кўрсаткични икки баробар оширишга ёрдам беради ва кўнгиллиларнинг бир қисми ҳарбий хизматни давом эттиради, деб умид қилмоқда.
Манбаларга кўра, дастур иштирокчилари юк машинаси ҳайдовчиси гувоҳномасини олиш ёки танкер ҳайдовчиси бўйича тренингдан ўтиш учун ички хавфсизлик бўйича ўқув курсларини кенгайтира олади. Янги казармалар ҳам режалаштирилган бўлиб, янги чақирувчилар уйларига яқинроқ ўқишлари мумкин.
Нашрнинг ёзишича, агар ҳукумат ўз ихтиёри билан ишга қабул қилиш бўйича ўз олдига қўйган вазифаларни бажара олмаса, кимлар мажбурий хизматга чақирилади, деган савол очиқ қолмоқда.
Агентлик Германия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилганини эслатди.