Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия қамоқхонасида исён хавфи

Германия қамоқхонасида исён хавфи

Шимолий Рейн-Вестфалия жерининг Зигбург шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида маҳбуслар ўртасида исён тайёрланаётгани ҳақида хабарлар келиб тушгач, кенг кўламли полиция операцияси ўтказилди.

Бу ҳақда Spiegel нашри ёзмоқда.

Шимолий Рейн-Вестфалия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда вазият назорат остида. Операция ўтказилишига маҳкумлардан бири томонидан берилган хабар сабаб бўлган.

Махсус операцияга 100 га яқин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари жалб этилди. Полициячилар олинган маълумотларни текшириш ва мумкин бўлган тақиқланган буюмларни аниқлаш мақсадида муассаса ҳудудида тинтув ўтказишди.

Ҳозирда хавфли ёки тақиқланган буюмларни мусодара қилиш юзасидан текширувлар ҳамда ҳодиса ҳолатлари бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:24 22.07.2026. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!