Ўн минглаб хонадонлар электр таъминотидан узилди, деб хабар бермоқда Tagesspiegel.
Нашр хабарига кўра, Лиҳтерфелде электр станциясида юз берган ёнғин оқибатида Берлиннинг жануби-ғарбида кенг кўламли электр узилиши юз берди.
3 январда 45 мингта уй ва 2 мингта корхонада электр таъминоти ва иситиш тизими тўхтаган. Якшанбага келиб тахминан 10 мингта уй яна тармоққа уланди. Шаҳар расмийларининг кутилмаларига кўра, кўпчилик абонентларнинг электр таъминоти 8 январгача тўлиқ тикланади.
Электр станциясидаги ёнғин учун масъулиятини сўл радикал анархист Vulkangruppe гуруҳи зиммасига олди. Анархистлар ўз ҳаракатларини "муваффақиятли диверсия" ва "ўзини ҳимоя қилиш ҳамда Ер ва ҳаётни ҳимоя қилаётган барча инсонлар билан халқаро бирдамлик ҳаракати" деб аташган.