Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Trast жамғармаси фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Ҳамидов, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси вазифасини бажарувчи Консуэло Видаль иштирок этди.
Ҳужжатда Германия ҳукуматининг Оролбўйи бўйича Trast жамғармасига 700 минг доллар ажратилиши кўзда тутилган. Маблағлар мураккаб экологик вазиятнинг минтақа аҳолисига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган манзилли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига йўналтирилади.
Маълумот учун, жами Trast жамғармасининг устувор йўналишлари доирасида Қорақалпоғистоннинг Беруний, Тахтакўпир, Бўзатов, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳамда Нукус шаҳрида 7 та лойиҳа амалга оширилиб, 16 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб этилган.
Шу жумладан:
“Германия ҳукумати билан келишув имзоланиши халқаро ҳамжамиятнинг Орол денгизи инқирозидан жабр кўрган одамларнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди”, — дейилади хабарда.