Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ноқонуний муҳожирлар учун чегараларини ёпади — Германия Ички ишлар вазири

Германия ноқонуний муҳожирлар учун чегараларини ёпади — Германия Ички ишлар вазири

"Германия 8 май кунидан бошлаб ноқонуний мигрантларни мамлакатга киритмайди ва чегараларида назоратни кучайтиради" — дея маълум қилди ГФР Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари Александр Добриндт.

7 май куни Александр Добриндт федерал полисияга чегара назоратини кучайтириш ва ноқонуний кириш ҳолатларида ҳужжатларни рад этиш бўйича оғзаки буйруқ берди. Бу Европа Иттифоқи давлатлари ва Швейцария орқали биринчи марта мамлакатга кириб келадиган мигрантларга тегишли.

"Бу канцлер Фридрих Мерцнинг сайловолди кампаниясининг бир қисми эди. Канцлер лавозимидаги биринчи кунида Мерц “ноқонуний киришга бўлган барча уринишларни истисносиз рад этиши”ни эълон қилди. Бу хавфсиз Евроиттифоқи мамлакатлари орқали ҳаракатланаётган қочоқларга ҳам тегишли", деб ёзмоқда DW.

Киритилди: 12:34 08.05.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!