Германия Литвада танк бригадасини яратишни бошлади ва у ерга "ҳар қандай нархда" ҳарбий ресурсларни йўналтирди.
Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.
"Бундесверга қатъий содиқ бўлмаган барча нарсалар янги бригадага йўналтирилмоқда", деб таъкидлайди газета.
Мавжуд маълумотларга кўра, бригада "45-танк бригадаси" деб номланади, унинг штаб-квартираси аллақачон Литва пойтахти Вилнюсда жойлашган. НАТОнинг шарқий қанотига тахминан 5000 немис аскарини жойлаштириш тўғрисидаги қарор Германия мудофаа вазири Борис Писториус томонидан қабул қилинган.
Хабарларга кўра, бўлинма қўмондонлиги бригада генерали Кристоф Хуберга ишониб топширилган. "Биз НАТОнинг шарқий қанотидаги немис халқининг эркинлиги ва ҳуқуқлари жасорат билан ҳимоя қилиниши учун жонимизни беришга тайёрмиз", деди у.
Мавжуд маълумотларга кўра, бўлинма 2027 йилга келиб тўлиқ жанговар тайёргарликка эришиши кутилмоқда.