Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германия НАТО олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажара олмайди

A A A
Германия НАТО олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажара олмайди

Бу ҳақда Германия қуруқликдаги кучлари инспектори Альфонс Майс ҳисоботига таяниб, Bild ёзмоқда. Унинг сўзларига кўра, немис армиясида жиҳозлар бутунлай етишмайди ва «яқин келажак учун етарли бўлмайди».

«Агар биз барча қуруқликдаги кучларнинг захираларига мурожаат қилсак ҳам, 60% дан камроғи мавжуд бўлади», деб таъкидлайди генерал.

Унинг таъкидлашича, Германиянинг барча қуруқликдаги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги кам маблағ ажратилиши ва Киевга ҳарбий ёрдам туфайли пасайиши мумкин. Вазият ўзгармаса, армия «юқори шиддатли жангларга дош бера олмайди», дея қўшимча қилди ҳарбийлар.

Киритилди: 19:20 11.04.2023. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!