Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германия мудофаа вазири: Берлин яқинда Киевга Leopard танкларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилади

Германия мудофаа вазири: Берлин яқинда Киевга Leopard танкларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилади

Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг айтишича, Берлин яқин орада Украинага Leopard танкларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Бу ҳақда ARD телеканалига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

"Қарор, менимча, нима бўлишидан қатъий назар, тез орада қабул қилинади", деди Писториус.

Унинг сўзларига кўра, гап хавфсизлик масаласи ҳақида кетаётгани учун ҳам ижобий, ҳам салбий қарорнинг оқибатларини тарозида кўриш керак.

"Бу ҳукумат зиммасига тушадиган масъулият", дея қўшимча қилди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Киритилди: 07:30 23.01.2023. Ўқилди: 1928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!