Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Германия контрразведкаси раҳбари ИИВга ўтиш ўрнига муддатидан олдин нафақага чиқарилди

Германия контрразведкаси раҳбари ИИВга ўтиш ўрнига муддатидан олдин нафақага чиқарилди

Сентябрь ойида можаро марказида бўлган Германия контрразведкаси бошлиғи Ханс-Георг Масен ички ишлар вазирлигига ўтказилмайди, у муддатидан олдин нафақага чиқарилади. Бу ҳақда ИИВ раҳбари Хорст Зеехофер маълум қилди.

"Мен ундан муддатидан олдин нафақага чиқишини сўрадим", - деди вазир.

Дастлаб Масен ИИВ статс-котиби лавозимига ўтказилиши режалаштирилганди, аммо жамоатчилик ва мухолифат бу қарорни танқид остига олди.  
Контрразведка бошқармасини ҳозирча унинг ўринбосари Томас Хальденванг бошқариб турадиган бўлди.

Ёзда Масен ўта ўнг "Германия учун альтернатива" партияси раҳбарлари билан учрашгани ва уларга қонун билан боғлиқ нохушликларни қандай четлаб ўтиш борасида тавсиялар бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.  

Сўнгра август охирида Хемниц шаҳрида мигрантлар маҳаллий фуқаролардан бирини ўлдирид қўйишди ва шаҳарда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Полиция билан тўқнашувлар юз берди, аммо жамоатчиликни радикалларнинг европалик бўлмаганларга ҳужумлар уюштиргани акс этган видеоёзувлар кўпроқ ташвишга солди.

Масен бир неча кундан сўнг бу видеоёзувлар ҳақиқий эканлиги ҳақида маълумот йўқлигини билдирди. У бу билан раҳбариятни ноқулай вазиятга қўйди, бунинг устига, ўнг мафкура тарафдорларига нисбатан хайрихоҳ эканлиги ҳақидаги гап-сўзлар авж олишига сабабчи бўлди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:20 05.11.2018. Ўқилди: 1470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!