Германия ҳукумати эҳтимолий ҳарбий можаро шароитида соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлигини текширишни бошлади. Хусусан, касалхоналарга катта миқдорда ярадорлар келиб тушиши мумкин бўлган сценарийлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
«Бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимиз бунга тайёрми? Ягона жавоб — йўқ. Бизни олдинда марафон кутмоқда», — деди Ульмдаги ҳарбий госпиталь қўмондони Бенедикт Фраймерт.
Бундесвер ҳисоб-китобларига кўра, кенг кўламли ҳарбий можаро юз берган тақдирда Германия касалхоналари ҳар куни 1000 нафаргача ярадор ҳарбийни қабул қилиши мумкин.
Шунингдек, Германия Ульм шаҳридаги ерости тиббиёт муассасасини қайта ишга тушириш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.