Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Хўжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Канцлери Олаф Шольцнинг музокаралари бўлиб ўтди, улар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бугун етакчилар икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар.