Германия канцлери Олаф Шольц ҳукуматдаги асосий вазирлардан бирининг ишдан бўшатилишига изоҳ берди.
Шолцнинг сўзларига кўра, Линднер уч йил давомида коалиция қарорларини блоклаб келган, шунинг учун "кейинги ҳамкорликка энди ишонч йўқ".
Германия канцлери, шунингдек, март ойида муддатидан олдин сайлов ўтказиш имкониятига эга бўлиш учун 15 январ куни Бундестагда ўз ҳукуматига ишонч масаласини овозга қўйилишини маълум қилди.
Канцлер вице-канцлер Роберт Ҳабекнинг Германиянинг келажакдаги сиёсий йўналишига тезкорлик билан аниқлик киритиш зарур деган фикрга қўшилишини билдирди. Рождествога қолган ҳафталар ичида Шолц Бундестагда тезкор қабул қилишни талаб этувчи, хусусан, саноатни фавқулодда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, пенсияларни барқарорлаштириш чораларини кўришни талаб қиладиган барча қонун лойиҳаларини овозга қўйиш ниятида.