Германия Ички ишлар вазири Ненси Фезер қочқинларни қабул қилишнинг юқори чегараси белгиланишига қарши чиқди.
Бу ҳақда вазир "ARD" телеканалида тегишли баёнот берди.
“Юқори чегараларга амал қилишнинг иложи йўқ, чунки бизда Европа ва халқаро ҳуқуқ бор”, — деди у.
“Биз шахсий бошпана олиш ҳуқуқини ўзимиз чеклай олмаймиз. Биз Қочқинлар мақоми тўғрисидаги Женева конвенцияси, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига содиқмиз ва шу муносабат билан биз ўзимизни ушбу муаммоларни ҳал қилишга бағишлашимиз керак”, дея таъкидлади ИИВ раҳбари.
Шу билан бирга, у муниципалитетлар ўз имкониятлари чегарасига етганини, шунинг учун муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш зарурлигини тан олди.
“Ҳақиқатан ҳам ёрдам берадиган ягона нарса бу Европа ечими”, дея қўшимча қилди у.