Германия Ички ишлар вазирлиги мактаб ўқувчиларини уруш ёки бошқа инқирозли вазиятларга тайёрлаш тарафдори бўлди.
Бу ҳақда Handelsblatt хабар берди.
"Сўнгги пайтларда хавфсизлик сиёсати соҳасидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан фуқаро мудофаасига, шу жумладан мактаб таълимига кўпроқ эътибор қаратиш керак," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, аҳолини муҳофаза қилиш ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш федерал бошқармаси "ёшлар ва ўқитувчилар учун материаллар билан" ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Бундан ташқари, курслар ҳокимият томонидан молиялаштирилади.