Германия ҳукумати Вилнюсда бўлиб ўтадиган алянс саммитининг якуний баёнотида Украина ва НАТО ўртасидаги муносабатларга оид баъзи ўзгартиришларга қўшилиш ниятида эмас, деб ёзмоқда Bild нашри
Вилнюсдаги НАТО саммити бошланишидан олдин муросали ечим яқиндек эди. Бироқ, Германия ҳукумати Украина фойдасига ҳал бўладиган қароларга тўсқинлик қилмоқчи, дейилади нашр хабарида.
Шунингдек, нашрнинг Германия ҳукумати ҳужжатларига таяниб ёзишича, Берлин саммитнинг якуний ҳужжатида Украинанинг НАТОга таклиф қилиниши ҳақида ёки Украинанинг НАТОдаги муносиб ўрни ҳақида банд бўлишига рози эмас.