Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германия ҳукумати 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилмайди

Германия ҳукумати 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилмайди

Германия Федератив Республикасининг спорт ва волонтёрлик масалалари бўйича давлат вазири Кристиане Шендерляйн Германия ҳукумати Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш имкониятини кўриб чиқмаётганини маълум қилди.

"Биз бойкот масаласини кўриб чиқмаяпмиз. Ҳукуматда буни муҳокама қилдик ва шуни айтамизки: биз буни қўллаб-қувватламаймиз. АҚШ билан муносабатлар ташқи сиёсат асосида шаклланади, бу бошқа даража.

Спортдан бу мақсадда фойдаланиш керак эмас. Биринчи ўринда мусобақа туриши лозим. Бундан ташқари, бўлажак Жаҳон чемпионати нафақат АҚШда, балки Канада ва Мексикада ҳам бўлиб ўтади.

Қарор қабул қилиш DFB (Германия футбол иттифоқи) ва ФИФА қўлида, чунки биз спорт автономиясини ҳурмат қиламиз. Якуний қарорни сиёсат эмас, балки спортнинг ўзи қабул қилиши керак", — деди Шендерляйн "Süddeutsche Zeitung" нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 23:52 04.02.2026. Ўқилди: 144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!