Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия ҳарбий хизматни тиклаши мумкин

Германия ҳарбий хизматни тиклаши мумкин



Германия ҳукумати Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториуснинг потенциал муддатли ҳарбий хизматчилар базасини яратиш бўйича режаларини маъқуллади. Илгари у 2025 йилда 18 ёшга тўлган барча йигитларни ҳарбий хизматга тайёрлик ва яроқлилик тўғрисида рақамли анкета тўлдиришга таклиф қилган эди. Қизлар бундай шаклларни ихтиёрий равишда тўлдиришлари мумкин бўлади.

«Агар эртага мамлакатимизни ҳимоя қилиш масаласи пайдо бўлса, биз кимга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ҳам билмаймиз, чунки бу борада тўлиқ маълумотлар базаси йўқ», деди у ДПА агентлиги билан суҳбатда.

Германияда умумий ҳарбий хизмат 2011 йилда тўхтатилган эди. Бугунги кунда Бундесвер қўшин ва шахсий таркиб этишмаслигидан азият чекмоқда. 2024 йил июнь ҳолатига кўра, Германия армиясининг сони 180 минг кишини ташкил этди. Ўз навбатида, Писториуснинг ҳисоб-китобларига кўра, Германия самарали мудофаа ва НАТО доирасида ортиб бораётган мажбуриятларни бажариш учун 460 мингга яқин ҳарбий хизматчига муҳтож.

Киритилди: 12:55 07.11.2024. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!