Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия газетаси «Sputnik V»ни «янги нефть» деб атади

Германия газетаси «Sputnik V»ни «янги нефть» деб атади

Германиянинг «Süddeutsche Zeitung» газетаси тобора оммалашиб бораётган Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини янги глобал маҳсулотга айланади деб таъкидлади ва «янги нефть» деб атади. 

Таъкидланишича, вакцинанинг самарадорлиги 91,6% даражасида исботланган ва унинг хавфсизлиги кўплаб мустақил экспертлар томонидан тасдиқланган, шунингдек, 30 дан ортиқ мамлакатда рўйхатдан ўтган. 

Ўз ҳудудида «Sputnik V»дан фойдаланишга рухсат берган Европа Иттифоқининг ягона вакили Венгрия бўлиб, Словакия, Хорватия ва Чехия ҳозирча фақат қизиқиш билдирган. Чехия Бош вазири Андрей Бабиш эса барчани Венгриядан ўрнак олишга чақирган.

Дори воситасини Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига етказиб беришда асосий муаммо бу расмийларнинг позициясидир. Нашрнинг эслатишича, коалиция аъзолари, соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари вактсина етказиб беришни рад этишмоқда.

Киритилди: 20:45 26.02.2021. Ўқилди: 3693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!