Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия фрегати янглишиб НАТО дронига ҳужум қилди

A A A
Германия фрегати янглишиб НАТО дронига ҳужум қилди

Германиянинг "Гессен" фрегати Қизил денгизда янглишиб НАТО иттифоқчиси АҚШнинг дронига ҳужум қилди.

Бу ҳақда Welt хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, MQ-9 дрони дўст ёки душманни аниқлаш учун транспондерсиз ҳаракатланган, бундан ташқари, АҚШ иттифоқчи давлатлари вакиллари унинг ҳаракати ҳақида хабардор қилинмаган.

Ҳодиса немис фрегати Қизил денгизда амалиётлар бошланганидан бери биринчи марта ҳусийларнинг ҳужумини қайтарган ва гуруҳнинг иккита дронини уриб туширганидан кейин содир бўлган.

Киритилди: 02:36 29.02.2024. Ўқилди: 5901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!