Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германия элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди

Германия элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, ахборот хизматлари тизимининг яратилиши, матбуот котибларининг мақоми ва мавқеи оширилиши, давлат органлари очиқлигини кафолатлаш борасида амалга оширилаётган жиддий ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама алоқалар ҳамда манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Германия ва Ўзбекистон давлат органлари ахборот хизматларини ривожлантириш масалалари, ушбу соҳада Германия тажрибасини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди. Жаноб Оверфельд Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги ўзгаришларга, шу жумладан, унинг норматив-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилаётганига эътибор қаратди ва ўз томонидан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. 

Киритилди: 22:20 13.02.2020. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!