Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германия Бонндаги Россия бош консуллигини ёпди

Германия Бонндаги Россия бош консуллигини ёпди

Германия 4 август куни Лейпциг/Халле аэропортида содир бўлган дрон ҳодисасидан сўнг Бонндаги Россия Бош консуллигини ёпишга қарор қилди.

Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт ва ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль қўшма матбуот анжуманида эълон қилишди.

Вадефулнинг сўзларига кўра, Россиянинг Бонндаги Бош консуллиги 18 сентябрь куни фаолиятини тўхтатади.

Бош консулликни ёпишдан ташқари, Германия ҳукумати Берлиндаги Россия уйи фаолияти тўғрисидаги келишувни бекор қилиш, Россия фуқароларининг мамлакатга киришини назорат қилишни кучайтириш ва Россиянинг "соя флоти"га босимни кучайтириш ниятида.

Берлин шунингдек, Европа Иттифоқидан бир қатор Россия амалдорларига қарши қўшимча санксиялар қўллашни сўрамоқчи.

Добриндт таъкидлаганидек, полиция тергови натижалари, ҳаракатларнинг моҳияти ва биргаликда олинган разведка маълумотлари Германия баҳосида Лейпциг/Халле аэропортида портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон ёрдамида ҳужумга уриниш учун Россия жавобгар эканлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Лейпциг/Халле аэропортида дрон Украина юк самолётига урилиб кетди, аммо портлаш содир бўлмади.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!