Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германия АҚШдан 3,5 миллиард долларлик ҳаво мудофааси тизим ракеталарини сотиб олади

Германия АҚШдан 3,5 миллиард долларлик ҳаво мудофааси тизим ракеталарини сотиб олади

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Трамп маъмурияти Берлин сўраган 173 та SМ-6 Block I ва 577 та SМ-2 Block IIIC ракеталарини сотишни дастлабки тарзда маъқуллади, деб ёзади агентлик.

Қўшма Штатларнинг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги (DSCA) баёнотига кўра, бу ракеталар Германияга “жорий ва келажакдаги таҳдидларга жавоб беришда” ёрдам беради ҳамда Аеgis ракетага қарши мудофаа тизимига эга F127 фрегатларида ҳам қўлланади.

Ракеталарни харид қилиш Германия Қуролли кучларининг АҚШ ва NATO иттифоқчилари армиялари билан мувофиқлашувини ҳам осонлаштиради, дея қўшимча қилди DSCA.

"Германия ҳукумати ишлаб чиқарувчилар билан шартноманинг якуний шартларини келишиб олиши керак. Шу билан бирга, ушбу савдони АҚШ Конгресси тўсиб қўйиши ҳам мумкин", дейилади Bloomberg хабарида.

Киритилди: Бугун 20:51. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!