Германия парламенти депутати Сара Вагенкнехтнинг айтишича, Германия ҳудудида АҚШ ракеталарининг жойлашиши туфайли Берлин Россия ядровий ракеталари нишонига айланиб қолиш хавфи бор. Унинг қўшимча қилишича, бошқа Европа давлатларининг АҚШ қуролларини жойлаштиришдан бош тортиши ортида асосли сабаблар бор.
"Бу қуроллар мудофаа бўшлиғини ёпмайди, балки Германияни Россия ядровий ракеталари учун асосий нишонга айлантиради", — дея таъкидлади Сара Вагенкнехт.