Германия 2029 йилга қадар 8 300 та дрон тизимини харид қилишни мўлжалламоқда.
Report агентлиги Bloomberg манбасига таяниб хабар беришича, бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
"Қуролли кучлар бир нечта дрон ва ускуналарни — учириб юбориш қўшимчалари ҳамда парвозни бошқариш тизимларини ўз ичига олиши мумкин бўлган учувчисиз ҳаво комплексларини 2029 йилга қадар харид қилишни режалаштирмоқда", — дейилади баёнотда.
Режада тахминан 5,7 мингта мини-дронлар билан жиҳозланган ҳаво комплекслари, 560 та дрон-перехватчи ва қарши дрон тизимлари, шунингдек, 2 070 та "камикадзе" дронларини харид қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, учиш масофаси 1 минг километрдан ортиқ бўлган дронлар сотиб олиш ҳам мўлжалланмоқда.