Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Геннадий Головкин World Boxing раҳбарлиги сайловларида қатнашмоқчи

Геннадий Головкин World Boxing раҳбарлиги сайловларида қатнашмоқчи

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Геннадий Головкин World Boxing ташкилоти президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этади.

Бу ҳақда қозоғистонлик спорт журналисти Уалихан Косанбай маълум қилди.

"Ҳозирда World Boxing'га нидерландиялик Борис ван дер Ворст раҳбарлик қиляпти, лекин у бу лавозимда қоладими ёки йўқ — номаълум. 2 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ташкилот Конгресси ўтказилади. Тадбир давомида Президентлик сайлови ҳам ташкил этилади. Менда ўша сайловларда Геннадий Головкин ҳам қатнашиши бўйича маълумотлар бор", дейди Косанбай.

Маълумот учун, айни дамда Головкин World Boxing Олимпия комиссияси аъзоси ҳисобланади.

Киритилди: 22:45 02.07.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!