Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» глобал ташаббуси доирасида #HerHerHerStory минтақавий кампаниясининг бошланди

 «Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» глобал ташаббуси доирасида #HerHerHerStory минтақавий кампаниясининг бошланди

«Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» глобал ташаббуси доирасида #HerHerHerStory минтақавий кампаниясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дунё бўйлаб ҳар 10 дақиқада 1 аёл жуфти ёки оила аъзолари томонидан ўлдирилади. БМТ Аёллар ташкилотига кўра, дунёнинг ҳеч бир давлати инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг кенг тарқалгани бўлган аёлларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга яқин келгани ҳам йўқ.

Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан ўтказилган очилиш маросимида 60 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, юқори даражадаги давлат амалдорлари, инфлюенсерлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, БМТ агентликлари, элчихоналар вакиллари, журналистлар, блоггерлар, дизайнерлар ва фаоллар қатнашди.

"Ўзбекистон ҳукумати гендер тенгликни таъминлаш масаласига жиддий ёндашмоқда. Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий ўзгаришлар, пойдевор, салоҳиятни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақиқатда самарали ва аёл-қизларнинг фаровонлиги йўлида жуда жуда муҳимдир. Биз энди амалиётга кўпроқ эътибор қаратишимиз ва ўз баҳойимизни беришимиз лозим. Шу ўринда, ҳукуматнинг ислоҳотлар борасидаги саъй-ҳаракатлари анча салмоқли эканини қайд этиб ўтиш мумкин", - дея таъкидлади БМТ Аёллар дастурининг Ўзбекистондаги менежери Cэрен Гувен Гурес.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аёллар ташкилоти ва Маълумотлар мактаби кўмагида тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ўтказилган аёллар ўлимига оид тадқиқотларнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда фемитсид қурбонлари сони 2014 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ошган ва 2023 йилда энг юқори нуқтасига етиб, 79 тани ташкил қилган. 91% ҳолларда, жиноятчилар эркаклар бўлган. Ҳар икки аёлдан бири ҳозирги ёки собиқ жуфти томонидан ўлдирилади ва ҳар тўрт аёлдан бири оила аъзоси томонидан ўлдирилади. Ўлдирилган аёлларнинг аксарияти (61%) ўз уйларида — ўзини хавфсиз ҳис қилиши ва меҳр кўриши керак бўлган жойда ўлдирилган.

Бу ерда келтирилган дастлабки маълумотлар Нигинахон Саида, Светлана Дзарданова, Гулноза Аҳмедова ва Дениз Назарова томонидан БМТ Аёллар ташкилоти «Ҳар бир аёл ва қизни эътиборга олиш» минтақавий дастури, Маълумотлар мактаби ҳамда Фемитсидга қарши йиғилган маълумотлар қўшма ташаббуси доирасида олиб борилган фемитсид тадқиқотидан олинган. Тўлиқ ҳисобот 2025 йилда тақдим этилади.

Ушбу нашрда билдирилган фикрлар муаллифларга тегишли бўлиб, БМТ Аёллар ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки унга алоқадор ташкилотларнинг қарашларини акс эттирмайди.

Қозоғистонлик омон қолганларни кўнгилли қўллаб-қувватлаш тармоғи асосчиси ва фаоли Айтбек Амангелди модераторлигида ўтказилган мунозарада ўзгаришларни рағбатлантиришда ҳикоя айтиб беришнинг кучи таъкидлаб ўтилди. Айтбек шундай деди:

«#HerHerHerStory стереотипларни бузиш, гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш ва тизимли муаммоларга қарши курашиш учун жамиятни бирлаштириш муҳимлигини кўрсатади, ҳикоялар кучи билан гендер асосидаги зўравонлик ва аёллар ўлимига барҳам бериш долзарблигини уйғунлаштиради».

Панелнинг қолган иштирокчилари: «Корзинка» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов, блогер ва жамоат арбоби Шахноза Соатова, «Прогрессив ислоҳотлар маркази» асосчиси Миршоҳид Асланов, тожикистонлик ёш журналист Алина Валаматзаде ва диний етакчи Матлуба Қаҳҳорова.

Муҳокамаларда Марказий Осиёда гендер стереотиплари, жамият меъёрлари ва қурбонларни айблаш зўравонликни қандай кучайтираётганига эътибор қаратилди ва бу муаммоларни бартараф этишнинг самарали ечимлари ўрганилди.

Тадбир гендер тенглигини тарғиб қилувчи ва аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйишга чақирувчи бутун минтақадаги эркак инфлюенсерларнинг рамзий марши билан якунланди. Уларнинг иштироки стереотипларни йўқ қилиш ва зўравонликнинг асосий сабабларини бартараф этишда иттифоқчи сифатида эркакларнинг муҳим ролини таъкидлади.

Гендер асосидаги зўравонлик зарарли гендер стереотиплари, тенгсизлик, зўравонликни нормаллаштириш ва жазосиз қолишидан келиб чиқади.

Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик ҳар йили 25 ноябрдан (Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни**) 10 декабргача (Инсон ҳуқуқлари куни) давом этадиган глобал кампаниядир. 2008 йилдан бери БМТ Бош котиби ва БМТ Аёллар ташкилоти бошчилигида олиб борилаётган ушбу кампания бутун дунёда аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган. 2024 йилда кампания аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячилари билан бирдамликни намойиш этиш, феминистик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, зарарли стереотипларни йўқ қилиш ва зўравонликсиз дунё қуриш учун жамиятни сафарбар этишга чақиради.

#HerHerHerStory ижтимоий тармоқлардаги минтақавий кампанияси — бу гендер зўравонлигига қарши курашда инфлюенсерлар, блогерлар, журналистлар, фаоллар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бирлаштирган ташқи ташаббус. У БМТ Аёллар минтақавий бюроси платформаларидан ташқарига чиқади ва зўравонлик, камситиш ёки таъқибнинг ҳар қандай турини бошдан кечирган аёллар ва қизларнинг овозини кучайтириш, гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш ва #HerHerHerStory хештеги ёрдамида ўз ҳикояларини баҳам кўриш учун жамоавий ҳаракатларни илҳомлантиришга қаратилган.

#HerHerHerStory'нинг бош ғояси омон қолганларни эшитиш, қурбонларни айблашни ва стереотипларни йўқ қилиш, гендер асосидаги зўравонлик атрофидаги сукунатни бузишдир. Жамиятдаги иснод ва бефарқлик, зўравонликни нормаллаштириш ва омон қолганларни қоралаш билан мустаҳкамланган сукунат зўравонликнинг тарқалишига имкон беради ҳамда кўпинча аёлларнинг ўлимига олиб келади.

#HerHerHerStory ҳикояларни аёллар ўлимининг олдини олиш зарурати билан уйғунлаштириб, чуқур илдиз отган тизимли муаммоларни ҳал қилиш учун жамоавий ҳаракат муҳимлигини таъкидлайди.

Кампаниянинг бошланиши Hilton Tashkent, Teplo Market, GU Construction ва La Maison du Tchapan томонидан қўллаб-қувватланиб, бизнес ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик гендер тенглиги ва зўравонликсиз келажакка қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатиб берди.

Киритилди: Бугун 11:14. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!