Компанияда бир нечта бўлинмалар ёпилади ва бош офиснинг кўплаб ходимлари ишдан бўшатилади, дея хабар бермоқда нашр.
Forbes маълумотларига кўра, соф фойда ҳажми бўйича Россиянинг 100 та энг йирик компаниялари рейтингида пешқадамлик қилган "Газпром" 2024 йилда рекорд даражадаги 583 миллиард рубл (тахминан 60 миллион доллар) зарар билан мазкур рўйхатдан чиқиб қолди.
Financial Times нашрининг ёзишича, Россиянинг Украинага босқини компаниянинг бизнес моделини барбод қилди. Шу боис "Газпром" қайта ташкил этиш ва харажатларни қисқартириш режасини ишлаб чиқди.