Bloomberg хабарига кўра, Россиянинг “Газпром” компанияси Туркияни Европага табиий газ етказиб бериш бўйича ҳуб сифатида фойдаланиш режасини тўхтатмоқда.
Ушбу лойиҳа Россия газининг Европа бозорларига қайта киришининг бир йўли сифатида кўрилган эди. Бироқ таҳлилчиларга кўра, компания эндиликда бу режани амалга ошириб бўлмаслигини тан олмоқда. Бунга сабаб сифатида а) Туркиянинг чекланган экспорт қувватлари; б) Анқаранинг “Газпром” билан биргаликда газ сотишга тайёр эмаслиги ва д) Европа Иттифоқининг 2027 йил охиригача Россия газини импорт қилишни тақиқлаш бўйича таклифи кўрсатилмоқда.
Politico нашрига кўра эса, Россия суюлтирилган табиий газининг Европадаги энг йирик импортчилари бўлган Франция ва Бельгия иқтисодий сабабларга кўра ҳозирча бу таклифни қўллаб-қувватлашдан бош тортмоқда.