Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазога бешта давлатдан гуманитар ёрдам етказилди

Ғазога бешта давлатдан гуманитар ёрдам етказилди

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига ҳаводан инсонпарварлик ёрдами етказишда давом этмоқда.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

"Шанба куни сиёсий раҳбариятнинг кўрсатмаларига мувофиқ ва Исроил, БАА, Иордания, Миср, Франция ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Исроил армияси Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга қаратилган бир қатор ҳаракатларни давом эттирди. Сўнгги бир неча соат ичида бешта давлат Ғазо жануби ва шимолий аҳолисига ҳаво орқали 90 гуманитар пакет озиқ-овқат етказиб берди", дейилади баёнотда.

Исроил армияси Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдами билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича халқаро ҳамжамият билан ишлашда давом этади, шунингдек, Ғазо секторида қасддан очарчилик ҳақидаги ёлғон даъволарни рад этади, дея таъкидлади вазирлик.

Киритилди: 08:00 03.08.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!