Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазога 85 минг тоннадан кўп портловчи модда ташланган

Ғазога 85 минг тоннадан кўп портловчи модда ташланган

Ўтган йил 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторига 85 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ташлаган. Афсуски, бу бомбалар Иккинчи жаҳон уруши давридагидан анча кучли. Бу ҳақда Атроф-муҳит сифати бўйича Фаластин маъмурияти маълум қилди.

Уруш ва қуролли можаро ҳолатида атроф-муҳитдан ноўрин фойдаланишнинг олдини олиш халқаро куни муносабати билан бир йилдан кўпроқ вақт давомида тўпга тутилаётган Ғазодаги экология офати ҳақида тақдим этилган ҳисобот БМТ Бош Aссамблеяси томонидан 6 ноябрда эълон қилинди.

– Ҳудудга ташланган портловчи воситалар қишлоқ хўжалиги ерларини бутунлай вайрон қилган, – дейилади баёнотда. – Заҳарли кимёвий моддалар билан ифлосланган ер ўнлаб йиллар давомида экин экишга яроқсиз ҳолга келган. Энг ачинарлиси, 40 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Бундан ташқари департамент секторда инсон ҳаёти ва ҳар қандай тирик организм учун хавф туғдирувчи фосфор бомбаси қўллангани, ер ости сувига қуйилган заҳарли моддалар ўнлаб йиллар давомида салбий таъсир кўрсатишини қайд этган.

Фаластин маъмурияти БМТ ва халқаро ҳамжамиятни Исроил ҳужумини тўхтатиш, атроф-муҳитдан ҳарбий мақсадда фойдаланишнинг олдини олиш ва халқаро қонунларга риоя этилишини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

Киритилди: 11:42 07.11.2024. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!