Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма бахтли — Доналд Трамп

Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма бахтли — Доналд Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, тинчликка эришилганидан яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам, араб давлатлари ҳам хурсанд бўлган.

Журналистнинг "Томонлар сулҳга риоя қиладими?", деган саволига Трамп бунга ишонишини айтди.

Президент кейинги босқичда нималар бўлиши, хусусан, хавфсизликни қандай таъминлаш ва Ғазони қандай бошқариш масалаларига оид жиддий саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Ўзининг 20 банддан иборат режасида тасвирланган, аммо томонлар ҳали келишмаган кўп миллатли кучлар иштироки ҳақидаги саволга Трамп: "Бу катта ва қудратли куч бўлади. Умид қиламанки, мазкур қўшинни қўллашга тўғри келмайди чунки одамлар ўзини яхши тутади, ҳамма ўз ўрнини билади" — деб жавоб берди.

Қўшма Штатлар етакчиси, шунингдек, Ғазони бошқариш учун мўлжалланган ўзининг “Тинчлик кенгаши” тезда тузилишини айтди.

Киритилди: 18:48 13.10.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!