Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазодаги уруш исроилликларнинг чорак қисмини қашшоқлик чегарасидан пастга туширди

Ғазодаги уруш исроилликларнинг чорак қисмини қашшоқлик чегарасидан пастга туширди

Ғазо секторидаги ўн тўрт ойлик уруш исроилликлар учун оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келди ва мамлакатнинг ижтимоий барқарорлигига таҳдид солди.

Бу ҳақда Исроил ОАВлари Latet ташкилоти томонидан чоп этилган қашшоқлик ҳақидаги ҳисоботга таяниб хабар берди.

Ҳисоботга кўра, Исроилда 2024 йилда 2 миллион 756 минг киши, 678 минг 200 оила ва 1 миллион 240 минг бола қашшоқликда яшайди.

Ижтимоий ёрдам олувчиларнинг 65 фоизи ва аҳолининг 32,1 фоизининг иқтисодий аҳволи сўнгги бир йил ичида сезиларли даражада ёмонлашди ва бир миллионга яқин исроилликлар асосий тўловларни тўлашда қийналмоқда.

Яқинда нуфузли рейтинг агентлиги S&P Global Ratings Исроил 2024 йилда ноль иқтисодий ўсишга дуч келишини маълум қилди.

S&P шунингдек, мудофаа харажатлари ўсишда давом этар экан, Исроилнинг буджет тақчиллиги ҳам қисқа, ҳам ўрта муддатли истиқболда ошишини башорат қилмоқда.

Бу маълумотлар Ғазо урушининг оқибатлари Исроил иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига ҳалокатли таъсир қилишда давом этишини тасдиқлайди.

Киритилди: Бугун 03:50. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!