Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказларига 350 марта ҳужум қилинган

Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказларига 350 марта ҳужум қилинган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғазога қарши давом этаётган уруш касалхоналар, тиббий ходимлар ва шифохоналардан бошпана топганларни аямаганини айтиб, Исроил томонидан амалга оширилган 350 дан ортиқ ҳужум ҳужжатлаштирилганини таъкидлади.

ЖССТ вакили Ториқ Ясаревич сўзларига кўра, уч ойдан бери давом этаётган соғлиқни сақлаш муассасалари, тиббиёт мажмуалари ва касалхоналарни нишонга олган ҳужуми натижасида 645 фаластинлик шаҳид бўлди, 818 нафари яраланди.

Шу нуқтаи назардан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Ғазо жанубида жойлашган Хон-Юнисдаги Носир тиббиёт мажмуаси яқинида снайпер отишмаси давом этаётгани ҳақида хабар борлигини таъкидлади. Оқибатда бир ҳамшира жарроҳлик хонасида шаҳид бўлган, яна бири оғир яралангани ҳақида маълумот тақдим этган.

Киритилди: 07:03 13.02.2024. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!