Исроил армиясининг турли ҳудудларга қилган ҳужумлари оқибатида камида 69 фаластинлик ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди.
Ғаза сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида шифохоналарга 69 нафар ҳалок бўлганлар ва 221 нафар яраланганлар олиб келинган.
Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.