WAFA ахборот агентлиги хабар беришича, Ғазодаги кўплаб оилалар ўтин ўрнига эски пойабзаллардан фойдаланиб, олов ёқишга мажбур бўлмоқда.
Агентлик маълум қилишича, ўтин топиш қийинлашган ва ҳатто мавжуд бўлса ҳам, Ғазодаги фаластинликлар учун нархи жуда баланд.
Беш килограмм эскирган пойабзал тахминан 10 шекел (2,75 доллар) турса, бир килограмм ўтиннинг нархи тўрт шекелни ташкил этади.
"WAFA" ҳисоботида таъкидланишича, таом тайёрлаш учун асосий энергия манбаи ҳисобланган газ баллонларининг Ғазога олиб кирилишига 2023 йил 7 октябрдан кейинги дастлабки ойларда Исроил томонидан тўсқинлик қилинган.