Буюк Британия Исроил армиясининг Ғазо секторидаги янги операцияси туфайли Исроил билан эркин савдо битими тузиш бўйича музокараларни тўхтатди.
Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Лондон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху гуманитар ёрдам етказиб беришни тўсиб қўйгани, шунингдек, анклавда жанговар ҳаракатларни кенгайтираётгани сабабли шундай қадам ташлаган.
Леммининг қўшимча қилишича, Британия ТИВга Исроил элчиси Сипи Хотовели чақирилади.