Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазода янги босқич: Исроил назоратни ўз қўлига олмоқчи, Нетаньяху чекловсиз ҳаракат талаб қилмоқда

Ғазода янги босқич: Исроил назоратни ўз қўлига олмоқчи, Нетаньяху чекловсиз ҳаракат талаб қилмоқда

Исроил Ғазо сектори устидан назоратни ўз қўлига олади. Бу ҳақда Биньямин Нетаньяху хабар берди.

"Қаттиқ жанглар давом этмоқда, биз олдинга силжияпмиз. Биз бутун Ғазо секторини назоратимизга оламиз. Аммо бунга эришиш учун ҳеч нарса бизни тўхтата олмаслиги керак", — деди Биньямин Нетаньяху 19 май куни ўзининг Теlegram-каналида эълон қилган видеомурожаатида.

Исроил хавфсизлик кенгаши май ойининг бошларида жанговар ҳаракатлар тугагач, Ғазо секторида қўшинларнинг қолиш режаларини муҳокама қилган эди. Бироқ унда Исроил кучлари бутун секторни ёки фақат муҳим аҳоли пунктларини назорат қиладими, деган саволга аниқлик киритилмаган эди.

Исроил мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) янги кенг кўламли ҳужуми 17 май куни бошланди. Ҳар куни Ғазо секторидаги нишонларга зарбалар берилмоқда.

WАFA агентлигининг хабар беришича, 19 майга ўтар кечаси Исроил Ҳан-Юнис шаҳрига кучли ҳаво ҳужуми уюштирган. Натижада 17 киши ҳалок бўлган. Агентлик ҳалок бўлганлар ҲАМАС жангариларими ёки тинч аҳоли вакилими — аниқлик киритмаган.

19 май, душанба кунидан бошлаб Исроил ҳукумати яна Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришга рухсат берди. БМТ ва бошқа кузатувчилар аввалроқ бу минтақадаги аҳолига ёрдам етказилмаса, очарчилик юзага келиши хавфи борлигидан бир неча бор огоҳлантиришган эди.

Киритилди: 18:45 19.05.2025. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!