Ғазо сектори жанубидаги "Ал-Мавоси" қочқинлар лагерига берилган зарбалар камида 36 кишининг ўлимига олиб келди.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда.
"Исроил кучлари Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда, Ал-Мавосий деб аталадиган хавфсиз ҳудудга ҳужум қилиб, камида 36 кишини ўлдирди," - дейилади хабарда.