БМТ Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари ва фавқулодда ёрдам координатори Том Флетчер сўнгги икки йил давомида Исроил ҳужуми остида қолган Ғазо секторида барча тинч аҳолини тўлиқ ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдамларни тўсиқсиз етказиб бериш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Флетчер 2023 йил 7 октябрдаги Исроил ҳужумлари ва Ғазо сектори оккупация қилинганининг икки йиллиги муносабати билан шундай деди:
«Энди бу ҳақиқатга айланишига умид чақнади. Биз бу умидни сақлаб қолишимиз керак».
У таъкидлашича, охирги икки йил ичида ўн минглаб фаластинликлар ҳалок бўлган, юз минглаб одамлар очлик ва мажбурий кўчирилишга дуч келган.