Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода саратон касалликлари даволаниши тўхтатилди

A A A
Ғазода саратон касалликлари даволаниши тўхтатилди

Минтақадаги тиббий муассасаларда кимёвий дори-дармонлар тугаганлиги сабабли Ғазонинг 8 минг 200 нафар онкология касалликлари билан оғриган беморлардан бири, кўкрак бези саратони учун даволанаётган 45 ёшли Асма Бахнасавининг сўнгги кимётерапия даволаши бекор қилиниб, клиникада дори йўқлиги айтилган. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш бошқармаси шу ҳафтада Рантиси касалхонасида саратонни даволашни тўхтатилганини эълон қилди. Шу билан бирга дори дармоннинг 80 фоиз камайиб кетгани туфайли минглаб беморларнинг аҳволи ёмонлашувига ва касалликларни қайталанишига олиб келади.

Ашраф Қудранинг айтишича, мамлакатда 6 минг 100 нафақа ёшдаги, 460 нафар саратонга чалинган ёш бола  бор. Мазкур дард билан курашаётган оғир аҳволдаги 1 минг 700 нафар бемор Европанинг Хан Юнус касалхонасида даволанмоқда.

Мамлакатдаги бу ҳолат назорат пунктининг қисман блокланиши билан боғлиқ. Сўнгги пайтларда Ғазога кимётерапияга оди дори-дармонларни импорт қилиш тақиқланган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:40 16.08.2018. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар