Исроил кучлари томонидан блокада қилинган Ғазо секторида очарчилик ва озуқа етишмаслиги оқибатида сўнгги 24 соат ичида яна тўрт фаластинлик вафот этди, улар орасида бир бола ҳам бор. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, очлик қурбонларининг умумий сони ҳозирга келиб 197 нафарга етди, шулардан 96 нафари болалардир.
«Ҳар бир бола — бу ҳали орзу қилар- қилмас йўқ қилинган ҳаёт. Ҳар бир қурбон — жим туриб амалга оширилган жиноятнинг гувоҳи», — деди ал-Бурш.
У халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги фожиага бефарқ қолмасликка чақирди.