Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 180 киши, жумладан, 98 бола очликдан вафот этган.
Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Сўнгги 24 соат ичида Ғазо касалхоналарида очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида 6 киши ўлим ҳолати қайд этилди”, — дейилади вазирлик хабарида. Шу тариқа, очликдан вафот этганларнинг умумий сони 180 нафарга етди, улардан 98 нафари вояга етмаганлар.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бери Ғазода тўқнашувлар авж олиши натижасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 60 минг 430 нафарга етди, 148 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.