Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода камида 1,1 млн одам очарчилик хавфи остида — БМТ

Ғазода камида 1,1 млн одам очарчилик хавфи остида — БМТ

Ғазо секторидаги камида 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тугатган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида қолган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда Ғазо масаласи бўйича матбуот билан учрашувда айтиб ўтди.

Гутерришнинг айтишича, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи экспертлари Ғазо шимолидаги очарчиликнинг олдини олиш иложсиз эканлигини маълум қилишган.

“Ғазодаги фаластинликларнинг ярмидан кўпи — 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ тугатди, уларга ҳалокатли очарчиликка таҳдид солмоқда. Хабарларга кўра, Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда”, — деди у.

Шу билан бирга, Гутерриш бу тўхтатилиши мумкин бўлган мутлақо сунъий офат эканлигини таъкидлади.

“Исроил ҳукуматини Ғазога гуманитар юкларнинг тўлиқ ва тўсиқсиз киришини таъминлашга, халқаро ҳамжамиятни эса инсонпарварлик саъй-ҳаракатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақираман”, — дея хулоса қилди Гутерриш.

Киритилди: 05:50 19.03.2024. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!