2023 йил 7-октабрдан бери Исроилнинг Ғазога ҳужуми натижасида камида 43 020 фаластинлик ҳалок бўлди, 101 110 нафари яраланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил кучлари Ғазо бўйлаб сўнгги 48 соат ичида камида 96 фаластинликни ўлдирган ва 277 киши яраланган.
Айни пайтда, тахминларга кўра, 10 000 дан ортиқ одам ҳануз бедарак йўқолган, эҳтимол ўлган ва вайроналар остида кўмилган.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида The Lancet тиббиёт журнали тадқиқот эълон қилган эди, унга кўра Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 186 минг кишидан ошиши мумкин.
Ўша ойнинг охирида Ғазода ишлайдиган ўнлаб америкалик шифокорлар ва ҳамширалар Жо Байденга жамоавий мактуб йўллаб, Исроилнинг бир неча ой давом этган ҳужуми натижасида қурбон бўлганлар сони расмий маълумотлардан анча юқори эканлигини таъкидлаб, ўлим қурбонлар сони 92 000 кишидан ошиши мумкин.