Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал остидаги эксклавдаги урушнинг 302-кунида ҳалок бўлганлар сони 39 550 кишига етган, 91 280 киши яраланган.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил аскарлари 3 марта қирғин уюштирди, 31 киши ҳалок бўлди, 62 киши яраланди.
Ҳалок бўлганларнинг 16 мингдан ортиғи болалар эди. 21 мингга яқин бола бедарак йўқолган.
Ўтган йилнинг 7 октябридан буён секторда ўлдирилган журналистлар сони 165 нафарга етди.